platina.uz
Жаҳон

Инсоният "ядровий тун"га рекорд даражада яқинлашди

Чикаго университети олимлари ҳар йили "Қиёмат соати" вақтини эълон қилади.

Инсоният "ядровий тун"га рекорд даражада яқинлашди

"Атом олимлари бюллетени" директорлар кенгаши таклиф этган мутахассислар, жумладан ўнта Нобел мукофоти совриндорлари билан биргаликда "Қиёмат соати"нинг сония бир сония олдинга силжитди.

Энди инсониятни "ядровий тун"дан атиги 89 рамзий сония ажратиб турибди.

Мутахассисларнинг фикрича, инсоният ҳеч қачон фалокатга бунчалик яқинлашмаган.

“Хавфнинг аниқ белгиларига қарамай, миллий лидерлар ва уларнинг жамиятлари йўналишни ўзгартириш учун зарур бўлган ишларни қила олмади”, дейилади лойиҳа баёнотида.

“Биз етакчилар дунёда бўлаётган оғир вазиятни тан олишига ва қатъий чоралар кўришига чин дилдан умид қиламиз, ядровий қуроллар, иқлим ўзгариши ва ҳаёт ҳақидаги фанлар ва турли хил янги технологиялардан потенциал нотўғри фойдаланиш таҳдидларини камайтиришни таклиф этамиз".

Сўнгги икки йил давомида соат миллари ҳаракатланмади, 90 сония кўрсаткичида қолдирди.

Чикаго университетининг " Атом олимлари бюллетени" ҳар йили "Қиёмат соати"даги вақтни эълон қилади.

Анъана 1947 йилда, ушбу университет олимлари дунёдаги биринчи атом бомбасини яратишда иштирок этганидан бир неча йил ўтгач бошланган. Ярим тунгача соат бўйича қолган вақт дунёдаги кескинлик даражасини ва ядро қуролини ишлаб чиқишдаги тараққиётни англатади.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid