Электрон тижоратдаги энг муаммоли платформалар маълум қилинди
Савдолардаги асосий муаммо носоз маиший техникалар билан боғлиқ.

Рақобат қўмитаси Ўзбекистонда электрон тижорат билан боғлиқ вазиятни очиқлади.
Унда муаммоли платформалар ва уларни ҳал этиш кўрсаткичи ҳам маълум қилинган.
2024 йилда Қўмитага электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан 81,9 % (1085 та) ижобий ҳал этилган, 14,3 % (190 та) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 % (17 та) ваколатли органларга йўналтирилган ва 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Натижада, 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланди.
Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиқиб, асосан нуқсонли товарларга боғлиқ эканлиги аниқланган.
Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:
Uzum Market – 39,6 %;
Alif Shop – 9,9 %;
Uzum Nasiya – 6,5 %;
ZoodMall – 6,0 %;
Asaxiy uz – 3,8 %;
IDEA – 2,5%;
Hopshop – 2,1%;
100K uz – 2,1%.
Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:
Openshop uz – 100 %;
Hopshop – 92,9 %;
Sello uz – 87,5 %;
Alijahon uz – 81,5 %;
ZoodMall – 81,0 %;
100K uz – 78,6 %;
Alif Shop – 67,2 %;
Uzum Nasiya – 66,3 %;
Uzum Market – 60,2 %
Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:
Sandiqshop – 21,4 %;
Booknomy – 28,6 %.