platina.uz

Деҳқонлар агрегаторларга бириктирилади

“Микрокредитбанк” АТБ эса бу йўналишга имтиёзли кредитлар ажратади. 

Иқтисод
29 январь, 16:40
Деҳқонлар агрегаторларга бириктирилади

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинди.

Агрегаторлар томонидан жорий йилда ушбу майдонларда биринчи экинда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади.

Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғом) маҳсулотлари экилади.

Мисол учун, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Нухай маҳалладаги 24-контурда 35 нафар ёшларга 40 сотихдан ажратилган 14 гектар ер майдонада Агрегатор “Диёржон Давронжон сервис” оилавий корхонаси бошчилигида биринчи экинга баҳорги сабзи маҳсулоти экилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кооператив аъзоси ўртача 55 млн сўмдан даромад олиши режа қилинмоқда.

Шунингдек, Президент раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Супер лойиҳа” доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжирини яратиш ва республика ҳудудида қўшимча 7 та шунга ўхшаган намунавий лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Бунинг ижроси сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Тазғара” маҳалласида ёшларга ижарага берилган 20 гектар ер майдонида биринчи экинга помидор, кейин кўкат етиштириш таклифи берилган бўлиб, айни пайтда ушбу лойиҳани дастлабки харажатлар учун банк томонидан молиялаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Банк томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш йўлидаги ишлар изчил давом эттирилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+