Драматург Пўлат Айтмуратов вафот этди
У Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Пўлат Айтмуратов вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Айтмуратов 1961 йил 23 январда Чимбойда туғилган.
2003-2017 йиллар Қорақалпоғистон Давлат академик театри директори, 2017-2018 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири сифатида ишлаган.
"Бола ҳаёти", "Иблис ноласи", "Отам айтган афсона" ва бошқа пьесалар муаллифи.
