platina.uz

Миллий гвардия ходими фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади

Қонунчилик палатаси шу масалага оид қонун лойиҳасини маъқуллади. 

Жамият
21 январь, 13:15
Миллий гвардия ходими фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади

Эндиликда миллий гвардия ходими фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади. Қонунчилик палатаси бу бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. 2020 йилда унинг мақомини белгиловчи “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ҳозирги кунга қадар Миллий гвардия органлари фаолиятига оид 17 та қонун, 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, Миллий гвардияга қатор янги вазифа ва функциялар юклатилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Миллий гвардия тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида Миллий гвардия органларининг вазифалари тизимлаштирилмоқда. Шунингдек, битта янги вазифа киритилмоқда.

Амалдаги қонунчиликда Миллий гвардия ходими хизмат вазифаларини бажариши юзасидан фуқароларга мурожаат этганда ёки унга фуқаро мурожаат этганда ўзини таништириш тартиби белгиланмаган эди. Бу эса, амалиётда айрим эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституция талабларидан келиб чиққан ҳолда “Миллий гвардия тўғрисида”ги Қонуннинг “Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи” деб номланган 6-моддаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида ҳамда ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда ўзини таништириши ҳамда фуқарога унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши шартлигига оид норма билан тўлдирилмоқда.

Мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+