Хитой ҳукмдорларининг қароргоҳлари
Бундай бункерлар Пекин ва бошқа йирик шаҳарларда одатда ер қаърида ёки тоғли ҳудудларда жойлашган бўлиб, улар нафақат ҳаводан келадиган ҳужумларга, балки кимёвий ёки биологик қурол таъсирига ҳам бардош бера олади.
Ҳар бир буюк ҳукмдор фақат тарихда из қолдирибгина қолмай, балки тарих битилган маконларда ҳам ўзидан из қолдиради. Хитойдаги сиёсат ва жамиятдаги ўзгаришлар ҳам раҳбарларнинг қароргопризмасида кўзга яққол ташланади. Бу бинолар — шунчаки девор ва томлар эмас, балки бутун бошли ҳокимият рамзи ва шахсий стратегиялар майдонидир. У ерларда халқнинг ва бутун даврларнинг тақдири ҳал қилинган. Ҳукмрон шахслар учун уй бўлиб хизмат қилган қароргоҳлар миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир этувчи катта сиёсий ўзгаришлар рўй берган жойларга айланган.
Мао Цзэдун ва “Тақиқланган шаҳар”даги қароргоҳ
1949 йилдаги Пекинни тасаввур қилинг. Минг йиллик тарих билан ҳамнафас ушбу шаҳарда, қадимги сулолаларнинг ҳайратомуз анъаналари инқилобий ўзгаришлар сурони билан уйғунлашиб кетган.
Ўшанда Мао Цзэдун янги давр остонасида турган эди. Илгари Мин ва Цин сулолалари императорларининг қароргоҳи ҳисобланган “Тақиқланган шаҳар” Хитойнинг қадимий рамзий архитектураси бўлибгина қолмай, янги сиёсий интригаларнинг марказий нуқтасига айланган эди.
Лекин қалбида инқилоб оташи ёнаётган Мао Цзэдун ўз офиси сифатида улуғвор император саройининг ҳайбатли залларини танламади. У содда ва камтарин хонани ихтиёр қилди. Аммо у рамзий қудрат аҳамиятини ҳам яхши англар эди. Унинг Пекиндаги қароргоҳи деворлари янги Хитой рамзлари билан безатилган жой бўлиб, мамлакат қиёфасини ўзгартирувчи стратегиялар ишлаб чиқилган.
Мао айнан шу ерда хорижий меҳмонларни, жумладан, совет иттифоқи дипломатларини ҳам қабул қилган ва кейинчалик Хитой халқларини катта ташвишга қўйган бемаъни "маданий инқилоб" концепциясини шакллантирган.
Ден Сяопин ва “Чжуннанхай”
1978 йилда Ден Сяопин Хитой раҳбарлигини ўз қўлига олганда, у, эҳтимол, Маодан кўра мураккаброқ вазиятга тушган эди. Мамлакат иқтисодиёти аҳмоқона “маданий инқилоб”дан хароб бўлган, Ден нафақат иқтисодиётни, балки халқ ишончини ҳам қайта тиклаши зарур эди. Ден Сяопиннинг Пекинда жойлашган қароргоҳи унинг олдинги раҳбарларига нисбатан анча оддийроқ бўлган. Бироқ у унинг ислоҳотларни амалга ошириш учун стратегик марказ вазифасини бажарган.
Сяопин ҳокимият ҳайратини кўрсатадиган саройларда ишлаб-яшамади. У “Чжуннанхай”ни танлади. Илгари императорларнинг севимли маскани бўлган ушбу тарихий мажмуа ХХ асрда Хитойнинг сиёсий майдонига айланган. Мамлакатда юз берган барча ўзгаришлар айнан шу ерда шаклланган. У ерда иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим шартномалари имзоланган, бу эса Хитойни иқтисодий супердавлатга айлантирган.
Бу жой, янгиланиш ва амалийлик рамзи сифатида, Ден Сяопиннинг тарихий қарорлари учун марказга айланган. Қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари, бозор иқтисодиётининг жорий қилиниши, чегараларнинг очилиши — буларнинг барчаси айнан шу ерда ғоя шаклида бошланган.
Цзян Цзэмин ва классикага қайтиш
1993 йилда Цзян Цзэмин Хитой Халқ Республикаси раиси лавозимини эгаллаганида, Хитой янги йўлга — иқтисодий ўсиш ва модернизация йўлига кирган эди. Бу йўл мамлакатни жаҳон давлати мақомига олиб келган. Аммо Цзян учун бу йўл фақат сиёсий эмас, балки маданий йўналишга ҳам эга эди.
Шу тариқа Чжуннанхай қайтадан йирик воқеалар саҳнасига айланди. 1997 ва 1999 йилларда Ҳонконг ва Макаони Хитой юрисдикциясига қайтариш каби муҳим воқеалар айнан шу ерда ҳал қилинган. Бу воқеалар хитой дипломатиясининг чўққиси бўлиб, ушбу деворлар ичида қабул қилинган қарорлар нафақат ушбу ҳудудларнинг, балки Хитойнинг халқаро ролининг келажагини ҳам белгилаб берди.
Ҳу Цзинтао
2002 йилда Ху Цзинтао ХХР раиси этиб сайланганида, анъанавий бўлиб улгурган қароргоҳлар яна ўзгаришларга дуч келди. Ху ўта эҳтиёткор ва прагматик етакчи бўлиб, унинг Пекиндаги қароргоҳи маҳаллий партия тузилмалари ҳамда халқаро етакчилар билан хавфсиз ва самарали ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган. Бу давр иқтисодий ислоҳотларнинг тезлашуви ва Хитойнинг жаҳон майдонидаги позицияларини мустаҳкамлаш вақти эди. Айниқса, шу даврда хитой дипломатияси ва иқтисодиёти ташқи дунё учун очиқроқ бўлди, қароргоҳлар эса мамлакат ичида ҳам, жаҳон майдонида ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Си Цзинпин қароргоҳи: Хозирги Хитойдаги ҳокимият маркази
Хитойга 2013 йилдан бери раислик қилиб келаётган Си Цзинпин қароргоҳи — бу фақат Хитой президенти яшайдиган жой эмас, балки давлат ҳокимиятининг асосий рамзи бўлиб, сиёсий, маданий ва стратегик функцияларни бирлаштиради. Пекиндаги "Чжуннанхай" мажмуаси, ҳозирга қадар Хитой раҳбарларининг расмий қароргоҳи бўлиб келган, Чжуннанхай, Забретник шаҳридан яқин жойлашган, Империя Хитой даврида императорларнинг дам олиш жойи сифатида қурилган. ХХ асрда у давлатни бошқариш марказига айланиб, Мао Цзэдун ва унинг ворислари қароргоҳига айланди. Лекин айни Си Цзинпин даврида қароргоҳ янги даражага кўтарилди ва ҳимоя тизимлари ва партия назоратини мустаҳкамлашга бўлган янгича ёндашувларни акс эттирди.
Си Цзинпин давридаги “Чжуннанхай”
Си Цзинпин ҳокимиятга келганидан кейин хавфсизлик ва ҳокимиятнинг марказлаштирилиши асосий устуворликлар сифатида белгиланди. Унинг раҳбарлигида “Чжуннанхай” суперҳимояланган мажмуага айланди, бу ерда замонавий технологиялар ва анъанавий ҳокимият рамзлари бирлашган. Асосий эътибор, энг аввало, хавфсизликни кучайтиришга қаратилди. Мазкур қароргоҳ замонавий кузатув тизимлари билан жиҳозланган, шу жумладан, таҳдидларни таҳлил қилиш учун сунъий интеллект, патрул қилиш учун дронлар билан таъминланиб, кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилди.
Комплекс ҳудудида жуда мустаҳкам алоқа каналлари билан жиҳозланган қўмондонлик маркази мавжуд бўлиб, бу мамлакат ички ишлари ва халқаро аренадаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.
Ерости қароргоҳлари: бункерлар қурилиши ва фойдаланилиши
Бункерлар — вайронкор урушлар ва таҳдидларнинг рамзи бўлишига қарамай, улар замонавий даврда Хитой сиёсий тоифасини ҳимоя қилиш стратегиясининг муҳим қисмига айланди. ХХ асрнинг охирларидан бошлаб, Хитойда ҳар қандай фавқулодда вазиятларда раҳбарларнинг хавфсизлигини таъминлай оладиган биринчи ерости иншоотлари қурила бошланди.
Анъанавий қароргоҳларга фақат таяниб қолмаслик учун хитой ҳокимияти яширин бошпаналар яратиш ҳақида ўйлай бошлади. Бундай бункерлар Пекин ва бошқа йирик шаҳарларда одатда ер қаърида ёки тоғли ҳудудларда жойлашган бўлиб, улар нафақат ҳаводан бўладиган ҳужумларга, балки кимёвий ёки биологик қурол таъсирига ҳам бардош бера олади. Хусусан, Пекинда ўзининг тарихий аҳамияти ва катта сиёсий роли сабабли бундай бошпаналар қурилди, улар ҳатто ядровий таҳдидларга қарши ҳимоя вазифасини ўташи мумкин.
Хитой бункерлари, одатда, стратегик марказлар ва ҳатто ҳукумат қароргоҳлари каби катта мажмуаларнинг бир қисми ҳисобланади. Масалан, Пекиндаги Синхуа агентлиги биносининг остида жойлашган машҳур бункер 1980-йилларда қурилган бўлиб, ҳанузгача фаолиятда. Бу бункер Хитойнинг энг яхши ҳимояланган объектларидан бири ҳисобланади ва зарур ҳолатда унда партиянинг юқори даражадаги раҳбарлари ва бошқа муҳим амалдорлар паноҳ топиши мумкин.
Ҳаводаги “қалъалар”
Терроризм ва эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар каби таҳдидлар ошиши билан хитойлик расмийлар ўз ҳимоя тизимини кенгайтиришни бошладилар. Ушбу тизимнинг асосий элементларидан бири юқори технологияли самолётларни яратиш бўлиб, улар етакчиларни тезкор кўчириш ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шундай қилиб, Хитой сиёсий элита учун мобил бункер сифатида фойдаланиладиган бир неча турдаги ҳаводаги "қалъалар"ни ишлаб чиқди.
Бундай самолётлар орасида энг машҳури – партия етакчилари эҳтиёжлари учун қайта жиҳозланган B-747 ҳисобланади. Ушбу махсус жиҳозланган ҳаво кемалари аслида мобил қўмондонлик маркази вазифасини бажаради. Улар электрон ҳужумлардан ҳимоя, ҳукумат тузилмалари билан алоқа тизими, шунингдек, кризис ҳолатларида юқори мартабали амалдорларнинг яшаши ва ишлаши учун зарур барча шароитлар билан таъминланган.
Хитой ўзининг ҳаводаги қалъаларини фаол равишда ривожлантирмоқда ва ОАВда баъзан пайдо бўладиган маълумотларга кўра, сўнгги ўн йилликларда ҳаво кемаларининг ва улар экипажларининг ҳимоя чоралари сезиларли даражада кучайтирилган. Бундай самолётлар нафақат етакчиларни мамлакат бўйлаб олиб юриш учун, балки ҳарбий низолар ёки фавқулодда ҳолатларда алоқа ва қўмондонликни таъминлаш учун ҳам ишлатилади.
Асрлар давомидаги ҳокимият рамзлари
Хитой етакчилари қароргоҳлари — бу фақат яшаш учун жой эмас, балки мамлакат эврилишини акс эттирадиган муҳим маданий ва сиёсий рамзлардир. Император саройларининг улуғворлигидан тортиб, замонавий, юқори деворлар ва технологиялар билан ҳимояланган қароргоҳларгача, Хитойнинг бу бинолари доимо ҳокимиятни ва мамлакатнинг барқарорлик ва муваффақиятга интилишини ифодалайди. Бу бинолар нафақат қурилиш ва таъмирлаш билан, балки жаҳон қиёфасини ўзгартирувчи катта ўзгаришлар билан ҳам тўлдирилган тарихни сақлаб келади.