platina.uz

Иқтисодиёт ўсишини 6 фоиз даражасига олиб чиқиш режалаштириляпти

Бунинг учун ҳудудларда хизматларни ривожлантиришда туну кун фаолият юритувчи (24/7) 150 та кўча, 52 та маданият ва истироҳат боғи, 435 та бозор хусусий секторга берилади.

Иқтисод
17 январь, 10:16
Иқтисодиёт ўсишини 6 фоиз даражасига олиб чиқиш режалаштириляпти

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари иқтисодий ўсишни 6% даражасида таъминлаш чораларини ўрганди.

Халқаро валюта жамғармасининг 2024 йил сентябр ойидаги ҳисоботига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,7%ни, миллий прогнозларга кўра 6%ни ташкил этиши кутилмоқда.

2025 йил ва келгуси ўрта муддатли даврда ушбу прогнозларга эришишда асосий йўналишлар белгиланган.

Саноатдаги ўсиш 6,1%ни ташкил этиши прогноз қилинган ва бунга эришиш учун қуйидаги йўналишларда иш олиб бориш белгиланган:

  • 3 мингга яқин йирик ва ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш;
  • янги металлургия объектларини фойдаланишга топшириш эвазига "Olmaliq KMK" AJ ишлаб чиқариш ҳажмини мис катоди бўйича 300 минг тоннага етказиш;
  • ДХШ асосида 2,7 ГВт қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш.

Қишлоқ ва сув хўжалигида ислоҳотларни кучайтириш орқали тармоқда 4,1% ўсишга эришиш. Бунда:

  • тармоқда инфратузилмани яхшилаш;
  • аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ҳудудлардан ажратиш режалаштирилган 50 минг га ер майдонида қўшимча 7,2 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш;
  • Халқаро молия институтлари(ХМИ)нинг 220 млн доллар миқдоридаги маблағларини ўзлаштириш, 1000 та чорвачилик ва 400 та озиқ-овқат лойиҳасини амалга ошириш;
  • 11 425 км ирригация тизимини модернизация қилиш.

Бозор хизматлари ҳажми 14,5% ўсишига туртки берувчи соҳаларни ривожлантириш:

  • хизматларни ривожлантириш бўйича уч йиллик чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳудудларда хизматларни ривожлантиришда туну кун фаолият юритувчи (24/7) 150 та кўча, 52 та маданият ва истироҳат боғи, 435 та бозорни хусусий секторга бериш;
  • ўрта ва йирик шаҳарларда, аҳолиси 300 мингдан юқори бўлган туманларда 9,5 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш;
  • туризмнинг янги турларига рухсат бериш;
  • 31 та туман ва 143 та маҳаллада туризм хизматларини ривожлантириш.

Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш:

  • “Navoiy KMK” АЖ, “Olmaliq KMK” АЖ, “O‘zbekgidroenergo” АЖ, “O‘zbektelekom” АЖда давлат улушининг 5%гача бўлган қисмини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) бозорда сотувга қўйиш;
  • “Issiqlik elektr stansiyalari” АЖнинг 51%, “O‘zbekinvest” EISK” АЖнинг 79,4%, “O‘zagrosug‘urta” АЖнинг 94,5%, “Inter Notel” МЧЖнинг 100%, “Toshkent metallurgiya zavodi” МЧЖнинг 49,9% акциялар пакетини оммавий савдога чиқариш.

Бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш, экспортни ошириш:

  • яширин иқтисодиётни қисқартиришда янгича ёндашувларни жорий этиш;
  • 30 та туман (шаҳар)ни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • "Зарбдор тажрибаси" асосида туман (шаҳар)да захира имкониятларни ишга солган ҳолда камида 5 тадан саноат, хизмат ва қишлоқ хўжалиги йўналишида "драйвер" лойиҳаларни амалга ошириш;
  • "Ғиждувон тажрибаси" асосида маҳаллаларда юқори ўсувчи саноат биноларини ташкил этиб, кичик лойиҳаларни жойлаштириш;
  • инновацион аҳамиятдаги 30 та йўналишда “стартап” лойиҳаларни эълон қилиш, янги 100 та инновацион бизнес лойиҳани амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини жадаллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш.

"Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 2025 йилда:

  • юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун давлат бюджетидан 1 трлн сўм ажратиш;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда "Бизнесга биринчи қадам" дастури ҳамда микромолия ташкилотлари орқали 15 трлн сўм кредит ажратиш;
  • энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 900 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Шу тариқа 2025 йилда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ҳажмини 3250 долларга етказиш режалаштирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+