platina.uz

Фаррух Рустамов "Ўзкомназорат" раҳбари этиб тайинланди

У 2022 йил апрелидан буён инспекцияга раҳбарлик қилиб келган Аъзам Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Жамият
17 январь, 21:17
Фаррух Рустамов "Ўзкомназорат" раҳбари этиб тайинланди

Рустамов Фаррух Шорухович Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ("Ўзкомназорат") бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинган.

У 2022 йил апрелидан буён инспекцияга раҳбарлик қилиб келган Аъзам Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Фаррух Рустамов 2024 йил январидан буён "Ўзбектелеком" АК Uzmobile мобил оператори филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар телефон тармоғи Марказий телефон алоқа маркази бошлиғи, “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали директори ва бошқалар лавозимларида ҳам ишлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+