platina.uz

100 граммли олтин қуймалар сотувга чиқариляпти

Бу орқали аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш мақсад қилинган. 

Иқтисод
16 январь, 18:50
100 граммли олтин қуймалар сотувга чиқариляпти

Ўзбекистонда 100 граммли олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Бу орқали аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсад қилинган.

17 январдан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади.

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+