platina.uz

ЕТТБ энг кўп сармояни Ўзбекистонга киритди

Банк Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаб келади. 

Иқтисод
11 январь, 10:51
ЕТТБ энг кўп сармояни Ўзбекистонга киритди

2024 йилда ЕТТБ инвестициялари рекорд даража 16,6 миллиард еврога етди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан киритилган инвестициялар 2024 йилда Украинадаги лойиҳалар ва яшил молиялаштириш ҳисобига 26 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 16,6 миллиард еврони (17,1 миллиард доллар) ташкил этди.

ЕТТБнинг хабарига қараганда ўтган йили молиялаштирилган 584 лойиҳанинг тўртдан уч қисмидан кўпроғи хусусий секторга йўналтирилган, шу билан бирга, умумий инвестициялар яъни банкдан ташқари манбалардан очилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 26,7 миллиард еврони ташкил этган.

Халқаро банк президенти Одиле Рено-Бассо бунга сабаб сифатида Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси ошгани ва яшил инвестицияларни кўрсатди.

“Яна бир омил - яшил инвестициялар. Биз Ўзбекистон ва Миср каби бир қатор мамлакатлар билан қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш стратегиялари бўйича кўп иш олиб бормоқдамиз." - деди у.

Ўтган йили ЕТТБ энг кўп инвестиция қилган давлатлар орасида Ўзбекистон Туркия, Украина, Миср, Полшадан кейин бешинчи ўринни эгаллади.

Банк Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини анчадан бери қўллаб-қувватлаб келади. Унинг инвестицияси ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан биргаликда ишлаб чиқилган узоқ муддатли декарбонизация режасига сарфланади. Бу режа 2050 йилгача углерод чиқиндиларини яратмасдан энергия олиш усулини топишни мақсад қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+