platina.uz

Ўзбекистоннинг энг кам иш ҳақи бўйича рейтинги эълон қилинди

Мамлакатда энг кам иш ҳақининг йиллик миқдори 1041 долларни ташкил этади. 

Иқтисод
9 январь, 11:53
Ўзбекистоннинг энг кам иш ҳақи бўйича рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Population Review маълумотида айтилади.

Унга кўра, Ўзбекистонда энг кам иш ҳақининг йиллик миқдори 1041 долларни ташкил этади. Бу миқдор соатига 0.50 долларни ташкил этади.

Мамлакат рўйхатда Ливия ва Гаити оралиғида жойлашган.

Рўйхат бошидан Австралия жой олган. Ушбу давлатда энг кам иш ҳақининг йиллик миқдори 34 515долларни ташкил этади.

Бу соатига 17,4 долларга тўғри келади. Кейинги ўринлардан Янги Зеландия, Люксембург ва Германия жой олган.

Энг кам иш ҳақида паст давлатлар: Судан, Либерия, Габон. Марказий Осиёда Қирғизистон энг паст кўрсаткичга эга: соатида 0,08 доллар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+