ШҲТ разведка хизматлари ўтган йили 200 га яқин терактнинг олдини олди

Шунингдек, 95 та террорчилик ташкилотлари ҳалқаларининг фаолияти тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Жаҳон
23 май, 16:36
ШҲТ разведка хизматлари ўтган йили 200 га яқин терактнинг олдини олди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлардаги разведка хизматлари 2023 йилда 181 та террорчилик актларининг олдини олган. ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МAТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ШҲТ давлатлари Олий судлар раислари йиғилишида шундай маълумотларни келтирган.

Мирзаевнинг айтишича, махсус хизматлар 214 хорижий жангарини қўлга олишган, 95 та террорчилик ташкилотлари ҳалқалари фаолиятини тўхтатишга муваффақ бўлган. Бундай ташкилотларга 1185 нафар аъзо ва ҳамкорлари аниқлаб, қўлга олган. Террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланилган 13 та молиялаштириш ва 26 та ноқонуний миграция каналлари аниқланган. 
 
МАТТ маълумотларига кўра, 2023 йилда ШҲТга аъзо мамлакатларда 14 та қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ноқонуний савдосининг каналлари аниқланган, 1589 та ўқотар қурол, 777 та портловчи мослама, 188 килограмм портловчи модда ва 660 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ 2001 йил 15 июнда тузилган бўлиб, 9 давлат -Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон унинг аъзоси ҳисобланади. Афғонистон, Беларус ва Монголия давлатлари эса эса кузатувчи мақомида саналади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+