Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

Мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар давлат буджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Иқтисод
22 май, 14:05
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди. 

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн. сўм таклиф этилган.

Қабул қилиб олинган буюртмалар натижасида қуйидагиларга эришилди:

- 600 млн доллар миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича купон ставкаси 6,9 фоиз; 

- 600 млн евро миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 5,375 фоиз;

- 3 трлн сўм миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 16,625 фоиз.  

Маълумот учун: ички молия бозорларида чиқарилган 3 йиллик давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаси 17,9 фоизни ташкил этмоқда.

Қайд этиш лозимки, евродаги суверен халқаро облигациялар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш учун ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси БРМ облигациялари дастури доирасида чиқарилди.

Мазкур дастур "Маблағларни тақсимлаш" ва "Лойиҳаларнинг Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига таъсири" бўйича ҳисоботларини тайёрлаш ва эълон қилишни ҳам кўзда тутади. 

Мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар Давлат буджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+