Сурия президентининг хотинига оққон ташхиси қўйилди

Асма Асадда 2019 йилда кўкрак бези саратони ҳам аниқланганди. 

Жаҳон
21 май, 14:30
Сурия президентининг хотинига оққон ташхиси қўйилди

Сурия президенти Башар Aсаднинг хотини Асма Асадга ўткир мийелоид лейкемия, яъни оққон ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Сурия президенти девонхонаси хабар қилган. 

“Бир нечта аломатлар сабабли ўтказилган кенг қамровли тиббий текширув ва тестлардан сўнг Суриянинг биринчи хонимида мазкур хасталик аниқланган.

Президент рафиқаси Асма Асадда 2019 йилда кўкрак бези саратони аниқланган ва тўла даволашга муваффақ бўлишган эди. 

Асма Асад 1975 йилда Буюк Британияда туғилган. 2000 йилда, ўша пайтдаги янги президент Башар Aсадга турмушга чиқишдан олдин инвестиция банкири бўлган. Сурия можароларидаги роли учун Асма Асадга қарши Ғарб санкциялари эълон қилинган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+