Фарғонада болани юкхонага солиб жазолаган шахсга қарши иш очилди

ИИБ хабарига кўра, бола ўғрилари бўйича хабарлар асосга эга эмас. 

Жамият
17 май, 17:39
Фарғонада болани юкхонага солиб жазолаган шахсга қарши иш очилди

Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ маълумотига кўра,  бу асосга эга эмас.

2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.  

Бош прокуратура хабарига кўра, Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. 

Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. 

Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+