"Ягона буюртмачи" ходими ва тадбиркор йирик маблағни ўзлаштиргани фош қилинди

Шунингдек, сохта маълумотлар асосида 717 млн. сўмлик бажарилмаган иш қўшиб ёзиб юборилган. 

Жамият
16 май, 16:33
"Ягона буюртмачи" ходими ва тадбиркор йирик маблағни ўзлаштиргани фош қилинди

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ тумани судида ўзаро тил бириктириб маблағларни ўзлаштирган "Ягона буюртмачи хизмати" ДУК мутахассиси ва МЧЖ раҳбарига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд. 

Маълум бўлишича,  Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКда лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган А.Б. Art Building Group МЧЖ раҳбари Р.М билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар Қуйичирчиқ туманида қурилган 2 та кўпқаватли уй ҳужжатларида кўзда тутилган 1 млрд. 387 млн. қурилиш ишлари бажарилиши кўзда тутилган бўлсада, амалда 963 млн. сўмлик иш бажарилган, улар эса тўлов ҳужжатларини сохталаштириб, умумий ҳисобда 282 миллион сўмдан ошиқ маблағни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганлар. 

Ҳар икки судланувчи жараёнда ўз айбига қисман иқрор бўлган ва етказилган зарар вилоят прокуратурасининг депозит рақамига ўтказилганини (жами 284 млн. сўм) айтиб, суддан енгиллик беришни сўради. Судланувчи А.Б иш жараёнида 1 млрд. 318 млн. сўмлик ишда сохта маълумотлар борлиги, жами 717 млн. сўмлик иш қўшиб ёзилганини маълум қилган. 

Якуний суд ҳукмига кўра, МЧЖ раҳбари Р.М. бир йилу, олти ой 18 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бундан ташқари, А.Б. эса узил-кесил 2 йил соҳада ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 5 йилу, 7 ой озодликдан маҳрум этилди. Жазони у умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди. Зарар учун йўналтирилган 284 млн. сўмдан 282 млн. 815 минг сўми Қуйичирчиқ тумани бюджетига қайтарилиши белгиланган, қолган 1 млн. 185 минг эса Р.М.га тақдим этилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+