Бухоронинг собиқ прокурори янги лавозимга тайинланди
У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, адлия вазири ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.
![Бухоронинг собиқ прокурори янги лавозимга тайинланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/920__95_722814531.ceeb2d649a4b.webp)
Маҳмуджон Шуҳратович Истамов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Маҳмуджон Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, маълумоти олий — Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.
У 2014−2019 йилларда Президент администрациясидаги Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган. Aдлия вазирининг ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.