Қишлоқ хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси катта пулни ўзлаштирди

Судланувчи олти йил давомида Конимех туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган. 

Жамият
14 май, 11:13
Қишлоқ хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси катта пулни ўзлаштирди

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида маблағларни ўзлаштирган қишлоқ хўжалиги бўлими бош ҳисобчисига жазо тайинланди. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд. 

Судланувчи 2017 йил 6 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрь кунига қадар Конимех туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган. 

У бўлим бошлиғининг моддий рағбатлантириш ҳамда мукофот пуллари ажратиш тўғрисидаги буйруқларига асосан ўзига ажратилган рағбатлантириш маблағларига бирор-бир асосларсиз 2019 йил давомида 4.865.524 сўм, 2020 йил давомида 6.007.000 сўм, 2021 йил давомида 22.860.000 сўм, 2022 йил давомида 67.781.000 сўм миқдордаги ортиқча рағбатлантириш маблағларини “УзАСБО” электрон дастури орқали тўловга тақдим қилиб, ўзига тегишли бўлган банк пластик картасига тушириб олиб ўзлаштирган. 

Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, бўлим бош мутахассиси Б.Тилеукуловга бирор-бир асосларсиз 2021 йил давомида 3.110.000 сўм, бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Б.Хатамовга 840.000 сўм ортиқча маблағларни қўшиб ёзиб тўловга тақдим қилиб, жами 105.458.439 сўм кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Бундан ташқари бош ҳисобчи рағбатлантириш, устама ҳамда мукофот пулларини сохта маълумотлар киритилган ҳолда тайёрланган тўлов хабарномаларини “УзАСБО” электрон дастури орқали тўловга тақдим қилиб, давлат ва жамият манфаатларига жиддий зарар етказган.

Оқибатда суд айбланувчини ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортишни лозим топди. Суд айбдорни узил-кесил 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга муайян ҳуқуқдан яъни қишлоқ хўжалиги бўлимларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифасини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди. Жазо тайинлашда етказилган зарар қоплангани инобатга олинган. 

Бундан ташқари 42 млн. 430 минг сўм маблағ давлат бюджетига ўтказилади

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+