Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида қурбон бўлган. Яна уч киши шифохонада жон берган. 

Жамият
13 май, 11:15
Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёда Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲга учради. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган. Ҳодиса 2024 йил 12 май куни,  соат 10:30 лар атрофида содир бўлган. 

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Tracker йўл четида тўхтаб турган ЗИЛ юк автомобилига бориб урилган. 

Ҳодисанинг бирламчи сабаби сифатида Tracker ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сифатида келтирилган. Ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида,  уч йўловчи эса шифохонада оламдан ўтди, дейилади хабарда. 

Аввалроқ Сариосиёдаги ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг икки фарзанди вафот этганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+