Булоқбоши туманига ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Ўткирбек Маъмуров Марҳамат туманига раҳбар бўлганди. 

Жамият
1 май, 11:25
Булоқбоши туманига ҳоким тайинланди

Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинланди.

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Булоқбоши туман собиқ ҳокими Ўткирбек Маъмуров Марҳамат туманига ҳоким этиб тайинланганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+