Булоқбоши тумани ҳокими ва икки ўринбосари ишдан олинди

Ўткирбек Маъмуров Марҳамат тумани ҳокими лавозимини эгаллади. 

Жамият
1 май, 9:59
Булоқбоши тумани ҳокими ва икки ўринбосари ишдан олинди

Булоқбоши тумани ҳокими ва унинг икки ўринбосари ишдан олинди. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бўтахонов Фурқатбек Тожимахаммадович ва оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Холматова Холисхон Махкамовна лавозимидан озод этилган.

Собиқ ҳоким Маъмуров Ўткирбек Комилжонович эса Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган. 

Бироз аввал Бухоро шаҳар ҳокими алшмашгани хабар берилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+