Тошкент ШИИББ аҳолини яна бир бор этник камситди

Бундан бир неча йил олдин ҳам қидирувдаги шахсни "вилоятликка ўхшаб кийинган" дея таърифлаганди.

Жамият
7 апрель, 11:22
Тошкент ШИИББ аҳолини яна бир бор этник камситди

Тошкент шаҳар ИИББ сўнгги уч ойда пойтахтда фоҳишалик билан шуғулланган 1068 нафар шахсни ушлаган, уларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) "вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган"и айтилган.

Журналист Аброр Зоҳидов бу ҳолатга эътибор қаратиб, "бирор аёл ҳалқа йўлидан уёқда яшаб, тунда шаҳар ичида ҳангома кўрсатса, расман маҳаллийчилик қилиш мумкин бўладими?", дея ҳайрон қолган.

Журналист агар бу усул давом эттирилса, порахўрлик қилаётган амалдорларни ҳам вилоятма-вилоят этник ажратиш кераклигини билдирган.

"Энди Тошкан ИИББсига бир маслаҳат – шу йўналишни маҳкам ушланглар. Мисол учун: “Сўнгги бир йилда катта миқдорда порахўрлик билан шуғулланиб келган ўнта вазир ушланди. Уларнинг тўққизтаси вилоятлик эканлиги афсусланарли. Айниқса, узоқ Хоразмдан келиб порахўрлик қилаётган министрлар борлигига қандоқ чидаш мумкин?!” деган жарангдор хабарлар кутамиз", деб ёзган Зоҳидов.

Тошкент шаҳар ИИББ бундай этник камситишга биринчи марта қўл ураётгани йўқ. Бир неча йил аввал ҳам қидирувдаги фуқарони "вилоятликларга ўхшаб кийинган" деб таърифлаганди. Бу кўплаб эътирозларга сабаб бўлган ва кейинчалик ўчириб юборилган эди.

Ҳозирча пойтахт ИИББ ушбу ҳолатга изоҳ берганича йўқ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+