Фирибгарликда айбланган солиқ инспекцияси мансабдорига ҳукм ўқилди

У субсидия асосида уй-жой тарқатишда ҳужжатларни сохталаштирган. 

Жамият
4 апрель, 16:32
Фирибгарликда айбланган солиқ инспекцияси мансабдорига ҳукм ўқилди

2015 йилдан 2023 йил март ойига қадар Гулистон туманида солиқ инспекцияси амалдори сифатида ишлаган, субсидия асосидаги уй-жойларни олиш учун талабгорларни танлаб оладиган комиссия аъзолигини суистеъмол қилишда айбланган шахсга суд ҳукми ўқилди. Мазкур суд ҳужжати Platina.uz`да мавжуд. 

Маълум бўлишича, ушбу шахс берилган ваколатдан фойдаланиб, субсидия бандларига тўғри келмайдиган бошқа кишининг ҳужжатларини сохталаштирган ва  асосий тўлов учун 32,0 млн.сўм, субсидия фоиз тўловлари учун 13.1 млн. сўм жами 45.1 млн. сўм субсидия маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

У шунингдек, такроран жиноят йўлига кирган ва ИИБда ишловчи фуқаро билан тил бириктирган. ИИБ ходимининг маоши юқори бўлсада, уни номига субсидия расмийлаштириб, 36,3 млн.сўм асосий тўлов учун, субсидия фоиз тўловлари учун 23.2 млн. сўм иккала ҳолат бўйича жами 104.825.500 (бир юз тўрт миллион саккиз юз йигирма беш минг беш юз) сўм субсидия маблағларини такроран растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Суд далилларни ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос, ишончли далиллар деб баҳолаб, судланувчини мазкур ҳукмда кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айблаш учун асослар етарли деб ҳисоблаган ва иш ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,в,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган дея ҳукм чиқарган. 

Якуний ҳукмга кўра, айбланувчига узил-кесил 2 йил 4 ой муддатга давлат солиқ идораларида ҳамда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3  йил 4  ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бундан ташқари унга қуйидаги тақиқлар қўйилди:

- туман ИИБ розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик;
-алкоголли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситалар истеъмол қилмаслик;
-Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. 

Етказилган зарарларни қоплаш учун банк депозитидаги 104.825.500  сўм пуллар Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аввал ўн йил аввал қамалган ИИББ ходими оқлангани маълум бўлганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+