Ўзбекистон финалга ва олимпиадага йўл олди

Мусобақа дебютантларига қарши учрашувда ёшларимиз илк бор олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.

Спорт
29 апрель, 20:55
Ўзбекистон финалга ва олимпиадага йўл олди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга ва Париж олимпиадасига йўлланма олди.

Чемпионатда илк бор қатнашаётган индонезияликлар сенсациясига шу ерда якун ясалди. Аксинча, Ўзбекистоннинг гол ўтказмаслик эртаги давом этмоқда.

Ўйиннинг 68-дақиқада захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев ҳисобни очди. 86-дақиқада Пратама Архан ўз дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Қайд этиш керак, кореялик ҳакам рақиблар киритган голни ВАР текширувидан кейин бекор қилди. 84-дақиқада эса рақиблар футболчиси қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа ўзбекистонликлар финалга йўл олди. Шунингдек, ёзда Парижда ўтадиган олимпия ўйинларига ҳам тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди.

Финалдаги рақибларимиз бугун сал кечроқ, Ироқ ва Япония ўртасидаги ўйиндан кейин аниқ бўлади.

Осиё кубоги, ярим финал

Индонезия - Ўзбекистон 0:2
Голлар: Норчаев 68, Архан 86 автогол

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+