Бош прокурор ўринбосари лавозимдан олинмаган

Аввалроқ турли ОАВ Шамсиддин Соҳибназаров ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Жамият
22 апрель, 11:55
Бош прокурор ўринбосари лавозимдан олинмаган

Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан олинмаган. Аввалороқ унинг ишдан кетгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

Департамент бошлиғи матбуот котиби Нурбек Ҳалимовнинг Platina.uz сайтига маълум қилишича, Соҳибназаров иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Бош прокурор ўринбосарининг ишдан олиниши ростлиги ҳақидаги бир неча марталик сўровларимиз бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов томонидан жавобсиз қолдирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+