Татаристонга илк бор Украина дронлари ҳужум қилди

Ўтган йили АҚШ нашрлари Россия Эрон билан ҳамкорликда Татаристонда дрон заводи қуришни режа қилгани ҳақида ёзганди. 

Жаҳон
2 апрель, 12:16
Татаристонга илк бор Украина дронлари ҳужум қилди

Дронлар Татаристон республикасидаги Елабуга ва Нижнекамскдаги корхоналарга ҳужум қилди, бир неча киши жароҳатланди, бироқ жиддий зарар йўқ, деб ёзади "ТАСС" республика раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Технологик жараён бузилмаган, деб ёзади "РИА Новости" расмийлар баёнотига асосланиб.

Бу уруш бошлангандан буён украин дронларининг Татаристон ҳудудига илк ҳужуми саналади.  Украина чегарасидан Татаристонгач қарийб 1,2 минг километрни ташкил этади. 

Март ойида Украина Қуролли кучлари Россия нефтни қайта ишлаш заводларига, шунингдек, бошқа саноат объектларига учувчисиз самолётлар билан ҳужумлар сонини оширган. 

Ўтган йили Washington Post газетаси Россия Елабугадаги заводда Эрон моделидаги дронларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчилиги ҳақида хабар берган эди.

2023 йилнинг февралида Wall Street Journal газетаси АҚШ иттифоқчиларидан бирининг номи ошкор этилмаган расмийларига таяниб, Москва ва Теҳрон Россияда Украинадаги уруш учун камида 6 мингта учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарадиган янги завод қуриш режаларини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берди. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+