Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ишли бўлди

Лойиҳа фаолияти 2022 йилдан буён Ангор, Шеробод, Музработ туманларда мақсадли 30 та маҳаллада амалга оширилмоқда.

Жамият
19 апрель, 16:23
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ишли бўлди

Ангор туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига яратилган имконият ва ижтимоий хизматлар, кредитлар, микрокредитлар ва имтиёзли кредитлар ажратиш тартиблари ва шартлари тўғрисида, қишлоқ жойларда яшовчи ишсиз аёлларни ишга жойлаштириш, иш таклифлари, ўзини-ўзи банд қилганлар учун имтиёзлар, юридик ва жисмоний шахслар учун солиқ тўловлари ва солиқ имтиёзлари, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари тўғрисида мутахассислар томонидан  аёлларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ўтказилган “Бизнес режалар” грант танловида ғолиб бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган 33 нафар аёлга асбоб-ускуналар, хомашё маҳсулотлар билан таъминлашга сертификатлар топширилди. Лойиҳа фаолияти 2022 йилдан буён Ангор, Шеробод, Музработ туманларда мақсадли 30 та маҳаллада амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида мақсадли 30 та маҳаллада "Реинтеграция" дастури асосида 18 та жойда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга 6 кунлик тренинглар ўтказилди. Тренингда аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлашга тадбиркорлик фаолияти бўйича ўқитилди. Дастур доирасида 165 нафар аёлга "Бизнес режалар" кичик грант танлови ўтказилди. Танловда 33 нафар аёл ғолиб бўлдилар. Чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик, аёллар сартарошлиги, аҳолига компютер хизмати кўрсатиш йўналишда аёлларга 25-30 млн. сўмлик асбоб-ускуналар ҳамда хомашё маҳсулотлари олиб беришга сертификатлар топширилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+