II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

Президент 2024 йил 16 апрел куни "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Жамият
18 апрель, 21:05
II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 16 апрелда "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+