Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Тайинловга қадар у "Микрокредитбанк" бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Жамият
13 апрель, 9:39
Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Рустам Давутович 1982 йил  Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Банк-молия Академиясини иқтисодиёт, банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодчи.

Тайинловга қадар у "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Навоий вилояти ҳокими биринчи ўринбосари лавозимини шу вақтга қадар Тўлқин Отамуродов эгаллаб келганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+