Исроил Мадримов жаҳон чемпионига айланди

Ўзбекистонлик боксчи россиялик енгилмас рақибини WBA камари учун баҳсда нокаутга учратди. 

Спорт
9 март, 2:46
Исроил Мадримов жаҳон чемпионига айланди

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов профессионал бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпионига айланди. 

Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби Исроил Мадримов Саудия Арабистонида ўтган профессионал бокс кечасида супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритди.

Мадримов чемпионлик баҳсида 25 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратишга эришди.

Исроил Мадримов шу тариқа фаолиятидаги 10-жангда чемпионга айланди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+