Андижон шаҳри собиқ ҳокими қамоқхонада вафот этди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
![Андижон шаҳри собиқ ҳокими қамоқхонада вафот этди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/920__95_4044726801.84357c3a62b8.webp)
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров вафот этди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра, собиқ ҳоким бугун, 5 март куни жазони ижро этиш муассасасида вафот этган. У буйрак ва юрак хасталигини бошдан кечириб, даволанаётган бўлган.
Баҳром Ҳайдаров 2022 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.