АҚШ Исроилга миллиардлаб долларлик қурол етказиб беради

Ушбу пакет минглаб бомбалар,  25 та F-35 A самолётларини ўз ичига олади. 

Жаҳон
30 март, 9:50
АҚШ Исроилга миллиардлаб долларлик қурол етказиб беради

АҚШ Исроилга миллиардлаб долларлик қирувчи самолётлар ва бомбаларни маъқуллади.

Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги операция бўйича томонларнинг келишмовчилигига қарамай, АҚШ Исроилга қирувчи самолётлар ва бомбаларни етказиб беради. Бу ҳақда Пентагон ва Давлат департаментидаги манбаларга таяниб, Washington Post нашри хабар берди. Қайд этилишича, ҳарбий ёрдам пакетига икки мингга яқин МК-84 бомбаси ва 500 та МК-82 бомбаси, шунингдек, 25 та F-35А қирувчиси киради.

Нашрнинг ёзишича, етказиб бериш миқдори бир неча миллиард долларни ташкил қилади.

Феврал ойида АҚШ ҳамкор мамлакатларга қурол жўнатиш бўйича талаб билан чиққанди. Унга кўра,  етказиб бериладиган қуроллар халқаро нормалар асосида қўлланиши керак. 

15 март куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиёт ўтказиш режасини тасдиқлади. Бунга жавобан АҚШ Давлат департаменти Исроил томонини халқаро изоляциядан огоҳлантирди. 

Исроил ҳукуматининг Ғазодаги ҳаракатлари ҳатто АҚШнинг танқидига сабаб бўлаётгани ҳақида ёзгандик

БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияда ҳам АҚШ бетараф қолди. Натижада Нетаняҳу АҚШга делегация ташрифини бекор қилди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+