Машинасиз юриш ташаббускорининг ўзи машинада ишга борди

Бошқа бир қатор амалдорлар эса пиёда, жамоат транспорти ва велосипедда юрди.

Жамият
29 март, 13:39
Машинасиз юриш ташаббускорининг ўзи машинада ишга борди

Бугун Тошкент шаҳрида Экология вазирлиги ташаббуси билан "Автомобилсиз кун"  акцияси ўтказилмоқда.  

Лекин Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ўзи ишга хизмат автомобилида борган.  Вазирлик матбуот хизмати буни бугун бўлиб ўтган видеоселектор билан боғлаган. 

Шунингдек,  кўплаб вазирлар ва бошқа амалдорлар ишга пиёда ва жамоат транспортида борди.

Масалан,  Спорт вазири Адҳам Икромов пиёдалар йўлакчасидан ўтаётгани ва автобусда юргани эътиборга тушган.  

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам автобусдан фойдаланди. 

Шунингдек,  Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов,  Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Марказий банк раиси Мамаризо Нурматов ҳам акцияда иштирок этган. 

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев.

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов эса ишга велосипедда келди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+