Алишер Ходжаев янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

Жамият
28 март, 21:30
Алишер Ходжаев янги лавозимга тайинланди

Ходжаев Алишер Жўрақулович Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Ходжаев шу йилнинг феврал ойи бошида МТРК раислигидан кетганди. 

У 2020 йилдан буён Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият юритган. Бундан аввал у 2005 — 2017 йиллар орасида ҳам Ўзбекистон телерадиокомпаниясида (ҳозирги МТРК) раис бўлиб ишлаган. 2017февралда ишдан бўшатилган ва шу йилнинг августида яна МТРК раиси в.б этиб тайинланган.  Бу вақт оралиғида Ходжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлиги лавозимида фаолият юритди.
 
Ходжаевдан сўнг Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раиси этиб тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+