Ўзбекистон Гонконгни тор-мор келтирди
Тошкентда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон-Гонконг учрашуви ўтказилди.
Спорт
26 март 2024 йил

Бугун, 26 март куни Тошкентда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон-Гонконг учрашуви ўтказилди.
Ўйинда Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувда голларни биринчи бўлимда Элдор Шомуродов, иккинчи бўлимда Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновлари киритди.
Ушбу учрашувдан кейин Ўзбекистон ҳисобидаги очколари сонини 10 тага етказиб олди ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гонконгга қарши биринчи ўйинда ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.