Нурафшонда бозорларда ундириладиган йиғим ва ижара тўловлари оширилди

Шаҳар ҳокими қарори билан бозор ва савдо комплексларидаги бир марталик йиғим, ижара ва хизматлар учун тўлов, умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган янги тўловлар тасдиқланди. 

Жамият
20 март, 17:00
Нурафшонда бозорларда ундириладиган йиғим ва ижара тўловлари оширилди

Нурафшон шаҳар ҳокими қарори билан 2024 йилда бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматининг янги миқдорлари жорий этилди. 

2024 йил 19 март куни эълон қилинган қарор билан бозор ва савдо комплексларидаги бир марталик йиғим, инвертарларни ижарага бериш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов, умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган янги тўловлар тасдиқланди. 

Жумладан, ҳўл мевалар (олма, анор, нок, шафтоли ва ҳкз) сотишда бир ўрин бир кун учун 16 минг сўм, цитрус мевалар учун бир ўрин 23 минг сўм миқдорида белгиланди. 

Сабзавотлар (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) сотишда битта ўрин 13 минг сўм, полиз экинлари (6 кв.метргача) учун тўлов 24 минг сўм, дуккакли экинлар учун 17 минг сўм. сут маҳсулотлари учун 12 минг сўм (қаймоқ, сметана 15 минг сўм) этиб белгиланган. 

Махсус ажратилган ҳудудларда оғир ва катта ҳамждаги қурилиш материалларини сотиш 6 кв.м.гача кунига 30 минг сўм, 6-15 кв.м.гача 36 минг сўм, 30-50 кв.метргача 90 минг бўлди. 

Инвертарларни ижарага бериш ва хизматлари учун: тош-тарозилар учун кунлик тўлов 4 минг сўм; катта тарозилар учун 7 мингдан 15 минг сўмгача; катта аравачалар 22 минг сўм, кичик аравачалар учун тўлов 16 минг сўм этиб белгиланди. Бозор балансидаги ҳожатхонадан фойдаланиш 2 минг сўм, телефондан фойдаланиш 500 сўм, радиоузел орқали эълон бериш 1400 сўм этиб белгиланди.

Бино  ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови қуйидагича: 1 метр кв. учун кунлик тўлов озиқ-овқат ёки ноозиқ-овқат соҳаси учун 50 минг сўм, маиший хизмат кўрсатиш турлари учун 45 минг сўмни ташкил этади.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+