Бухородаги ғишт заводида ишчи вафот этди

Ҳодиса юзасидан бандлик бошқармаси ташаббуси билан комиссия тузилди. 

Жамият
20 март, 10:10
Бухородаги ғишт заводида ишчи вафот этди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги шлакаблок ғишт ишлаб чиқарадиган заводда ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.

Унда маълум қилинишича, 1976 йилда туғилган Ғ.Қ. "Howo" тиркамасидаги цементни тушираётган вақтида тиркама борти тушиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олган ва вафот этган. 

Ҳодиса юзасидан бандлик бошқармаси ташаббуси билан комиссия тузилган, у бахтсиз ҳодисани текшириб, тегишли тартибда расмий идораларга тақдим этиши белгиланган. 

Олдинроқ Тошкент вилоятида ҳам икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+