Нурафшон шаҳри ҳокими бюджетдан катта пул ажратди

Ушбу маблағ турли тадбирлар, жамғармалар, радарлар харид қилиш ва ободонлаштириш ишлари, газеталар обунасига йўналтирилади. 

Жамият
2 март, 10:52
Нурафшон шаҳри ҳокими бюджетдан катта пул ажратди

Нурафшон шаҳар ҳокимининг маблағ ажратиш бўйича фармойиши эълон қилинди. Ушбу маблағ турли тадбирлар, жамғармалар, радарлар харид қилиш ва ободонлаштириш ишларига йўналтирилади. 

Ажратиладиган жами 11 млрд. 279 млн. сўм маблағ маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағларидан ажратилади. 

Фармойишга илова қилинган жадвалга кўра, пуллар қуйидагича тақсимланади:

- "Ёшлар дафтари" жамғармасига 1,3 млрд. сўм;

- "Аёллар жамғармаси"га 700 млн. сўм;

- шаҳар ҳокимлигига хизмат автомобил учун 300 млн. сўм;

- ҳокимлик ходимларини рағбатлантириш учун 400 млн. сўм;

- кузатув камераси ўрнатиш учун 305 млн. сўм;

- вилоятнинг тўртта газетаси обунаси учун 100 млн. сўм;

- Ободонлаштириш бошқармасига 1 млрд. 522 млн. сўм;

- шаҳарларда ўтказиладиган байрам ва тадбирлар учун овозкучайтиргичлар хариди учун 400 млн. сўм ва бошқа харажатларга ажратилади.

Аввалроқ Сирдарёда бюджетдан 22 млрд. сўмдан ошиқ пул ажратилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+