Путин ядро урушига тайёр эканини айтди

Россия раҳбари мамлакат суверенитети ва мавжудлигига путур етса қуроллардан фойдаланишни истисно қилмади. 

Жаҳон
13 март, 16:15
Путин ядро урушига тайёр эканини айтди

Россия президенти Владимир Путин “РИА Новости” агентлигига берган интервюсида мамлакат ҳарбий-техник нуқтаи назардан ядро урушига тайёр эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳудудидаги уруш давомида ҳеч қачон тактик ядро қуролини қўллаш зарурати бўлмаган.

“Ҳарбий-техник нуқтаи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Улар (ядро кучлари) доимо жанговар шай ҳолатда”, — деди Владимир Путин. Унинг сўзларига кўра, Россия ядровий триадаси бошқаларга қараганда замонавийроқ.

Путинга кўра, агар Россия давлати мавжудлиги ва унинг суверенитети ва мустақиллигига зарар етказадиган бўлса, Россия Федерацияси ядро қуролидан фойдаланишга тайёр.

Ядро триадаси учта компонентни ўз ичига олади: стратегик авиация, қитъалараро баллистик ракеталар ва ядровий ракета сув ости кемалари.

Путиннинг айтишича, Қўшма Штатлар ҳозирда ўз ядровий кучларининг замонавийлигини ошириш мақсадларини қўймоқда ва унинг барча таркибий қисмларини ривожлантирмоқда. "Биз ҳам шундай қиламиз", деди Владимир Путин, Россия ядровий қурол синовларини ўтказишини истисно этмади.

9 март куни CNN телеканали америкалик икки юқори мартабали амалдорга таяниб, 2022 йил охирида Қўшма Штатлар Россиянинг Украина ҳудудига эҳтимолий ядровий зарбасига “пухта тайёргарлик кўра бошлагани” ҳақида хабар берганди. Телеканал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Вашингтон бу сценарийни разведка хизматлари “баъзи маълумотлар” олганидан кейин кўриб чиқа бошлаган.

Шунингдек, 29 феврал куни Федерал Мажлисга мурожаат йўллаган Путин ядровий кучлар тайёр ҳолатда эканини айтганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+