Ўзбекистон иш ҳақи тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди

Конвенцияда ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши белгиланган. 

Иқтисод
13 март, 13:48
Ўзбекистон иш ҳақи тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди

Ўзбекистонда иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди

12 март куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-918-сонли Қонуни қабул қилинди.

Қонунга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июл) ратификация қилинди.

Ратификацияга биноан конвенцияда иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган, қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилиши қайд этилган. 

Конвенцияда:

- ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;

- иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;

- ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;

- ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.

Маълумот учун, мазкур конвенция 98 та давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам мавжуд

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+