Қаршида бир оиланинг беш аъзоси номаълум газдан заҳарланди

Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилди. 

Жамият
9 февраль, 17:23
Қаршида бир оиланинг беш аъзоси номаълум газдан заҳарланди

Қарши шаҳрида ота-она ва уч нафар фарзанд номаълум этиологик моддадан заҳарланди. Айтилишича, модда қозонхона дудбуронидан ажралиб чиққан. 

Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимининг бахтсиз ҳодиса тафсилотларини ўрганиш ва бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилади. 

Ҳодиса 27 январ санасида содир бўлган,  беш киши Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган, ҳозирда аҳволи барқарор.  

Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилган. Унга Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари раҳбар этиб тайинланган. Комиссия мазкур ҳодиса ва шунга ўхшаш воқеаларни ўрганади. 

Бироз аввал Тошкент вилояти ишчи канализацияга тушиб кетиб заҳарланган ва вафот этганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+