Путиннинг шов-шувли интервюси эълон қилинди: тафсилотлар

Россия раҳбари НАТО билан тўқнашув, Украина урушининг тугаши ҳақида гапирди. 

Жаҳон
9 февраль, 10:19
Путиннинг шов-шувли интервюси эълон қилинди: тафсилотлар

Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан интервюси эълон қилинди. Ушбу интервю турли шов-шувларга сабаб бўлди.

Интервю дастлаб журналистнинг сайтида берилди, айни дамда рус ОАВлари уни фаол тарқатмоқда. 

Ҳатто Европа Иттифоқида Карлсонни Россия ҳукумати билан алоқа ўрнатганликда айблаб, чекловлар жорий этиш, уни иттифоқ ҳудудига қўймаслик масаласи кўтарилди. 

Ўз ўрнида Россия Федерацияси президенти Украинадаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этишга эришмоқчи эканлигини маълум қилди. Унга кўра, Украина ва Россия эртами кечми, бир тўхтамга келади.

Путиннинг иддао қилишича, Украина Вашингтон кўрсатмаси билан Россия билан музокаралардан бош тортишга қарор қилди, энди Қўшма Штатлар бу хатони тузатиши керак.

2022 йилда Украина билан музокаралар деярли тўлиқ якунланди, бироқ қўшинлар Киевдан олиб чиқилгач, Украина томони барча келишувлардан воз кечди, дейди Путин.

Шунингдек, Россия раҳбари НАТО билан уруш масаласига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Россия Полша, Латвия ёки бошқа давлатлар билан урушмоқчи эмас (агарда улар томонидан ҳужум бошланмаса). 

Карлсоннинг Шимолий оқимларни ким портлатган деган саволида Кремл хўжайини "сиз" (АҚШ) дея жавоб берди. 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+