Шавкат Мирзиёев ёзда Қозоғистонга боради
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг янги механизми – Давлат раҳбарлари даражасидаги Олий давлатлараро кенгаш тузилмоқда.

Қозоғистон жорий йилнинг август ойида Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини кутмоқда.
Бу ҳақда Қозоғистон Мажилиси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Куспан маълум қилди. Унинг айтишича, эртага, 28 феврал куни Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилади.
Келишувга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг янги механизми – Давлат раҳбарлари даражасидаги Олий давлатлараро кенгаш яратилмоқда. Ушбу Кенгаш иши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши томонидан мувофиқлаштирилади.
– Биринчи учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида жорий йилнинг 8 август куни Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган, – дейди Айгул Куспан.
Аввалроқ икки давлат ўзаро миграция қоидаларини юмшатган эди.