platina.uz

Деҳқонобод тумани ҳокими ишдан олинди

У тўрт ой аввал лавозимга тайинланганди. 

Жамият
24 февраль, 14:52
Деҳқонобод тумани ҳокими ишдан олинди

Деҳқонобод тумани ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддинович лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотни Platina.uzга тасдиқлади.

Ҳозирда халқ депутатлари Деҳқонобод тумани кенгаши сессияси давом этмоқда.

Акром Сулаймонов 2023 йил октябрида туман раҳбарлигига келганди. Унгача бу лавозимда ишлаган Зойир Алиқулов эса Қарши тумани ҳокимлигига ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Акром Сулаймонов 2020-2023 йилларда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими сифатида ишлаган.

Маълумотларга кўра, Деҳқонободнинг янги ҳокими Кўкдала ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган Шерзод Шокиров бўлиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+