Ўзбекистон яна бир антирейтингда юқорилади

Биринчи ўрин Эронга тегишли. 

Иқтисод
22 февраль, 11:03
Ўзбекистон яна бир антирейтингда юқорилади

Forbes нашри жаҳондаги энг кучсиз валюталар рейтингини  эълон қилди.

Ӯзбек сўми валюталар антирейтингида ТОП 10 таликдан ӯрин олган. У ӯтган йилгидан ҳам  кучсизлангани намойиш қилиб, 7-ўриндан бир поғона юқорилаган ва 6-ўриндан жой олган. Ушбу фахрсиз 10 талик АҚШ долларига нисбатан энг заиф валюталарни акс эттиради:

1. Эрон риёли — 42 037 
2. Ветьнам донги — 24 535
3. Лаос кипи — 20 839
4. Серра-Леоне леонеси — 19 750
5. Индонезия  рупияси — 15 635
6. Ўзбек сўми — 12 495
7. Гвинея франки — 8 584
8. Парагвай гуаранаси — 7 293
9. Уганда шиллинги — 3 878
10. Ироқ динори — 1 308

Таъкидлаш лозим, валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсига мамлакатдаги инфляция, банк-молия тизимидаги сиёсат, импорт-экспортдаги мувозанат, жаҳон иқтисодиёти ва молиявий тизимидаги ӯзгаришлар ва бошқа бир қанча омиллар таъсир кӯрсатади. Шу боис миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан ӯсиши ҳар доим ҳам мамлакат иқтисодиёти ривожланишидаги салбий тенденцияни акс эттирмайди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+