Метан заправкалар бугундан босқичма-босқич очилади

18 февралда республикадаги барча заправкаларга чеклов ўрнатилганди. 

Жамият
22 февраль, 13:12
Метан заправкалар бугундан босқичма-босқич очилади

Бугундан Ўзбекистондаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

"Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади.

Кеча мамлакатимиздаги 407 та метан заправка орқали ижтимоий соҳалар – тиббиёт муассасалари, жамоат транспортлари ҳамда шу каби бошқа объектларга тегишли автомобилларга 2 миллион 607 минг кубометр табиий газ етказиб берилди" дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек,  вазирлик очиқлаган маълумотга кўра,  21феврал куни барча электр станциялар орқали жами 246,8 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 41,9 млн кубометр табиий газ, 23,5 минг тонна кўмир ҳамда 12 минг тонна мазут ёқилди.

Туркманистондан 20 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди.

Эслатиб ўтамиз,  18 феврал куни об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида заправкаларга чеклов жорий этилганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+