Қозоғистонда педофиллар ва бола қотиллари умрбод қамалади

Мамлакат Мажилиси тегишли қонунни маъқуллади. 

Жаҳон
21 февраль, 14:03
Қозоғистонда педофиллар ва бола қотиллари умрбод қамалади

Қозоғистонда педофиллар ва болалар қотилларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади: мамлакат Мажилиси тегишли қонунни маъқуллади.

 Биринчидан, қуйидагича жиноий жавобгарлик ўрнатилади:

– соғлиққа енгил зарар етказганлик учун – энг кам иш ҳақининг  200 бараваригача жарима ёки 200 соатгача жамоат ишлари ёхуд 50 суткагача қамоқ;
- тажовуз учун - энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача жарима ёки 80 соатгача жамоат ишлари ёки 25 суткагача қамоқ.

Иккинчидан, вояга етмаган шахсни ёки ночор ҳолатдаги шахсни қийноққа солиш, соғлиғига оғир ва ўртача оғирликдаги зарар етказиш фақат озодликдан маҳрум қилиш билан якунланади.

Вояга этмаган шахсни ўлдириш ёки педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги муқобил бўлмаган жазо жорий этилади.

Учинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан ёки оилавий-маиший муносабатлар соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суд томонидан тиббий ташкилотларда психологик ёрдам олишлари талаб қилиниши мумкин.

Ваколатли органлар энди зўравонлик фактлари ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларига жавоб беради.

Аввалроқ Қозоғистонда террористлар ва педофилларни мамлакатга киритмаслик ва фуқаролик бермаслик муҳокама қилинганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+