platina.uz

Путин Россияга миллионлаб ишчилар етишмаётганини айтди

Аввалроқ Россияда марказий осиёлик мигрантлар камайгани хабар берилганди. 

Жамият
21 февраль, 11:55
Путин Россияга миллионлаб ишчилар етишмаётганини айтди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат меҳнат бозоридаги оғир етишмовчилик ҳақида гапирди.

Путин Стратегик ташаббуслар агентлигининг “Янги замонлар учун кучли ғоялар” форумида Россия меҳнат бозорида тахминан 2,5 миллион киши етишмаслигини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

РФ президентининг сўзларига кўра, мамлакатда ишсизлар сони 450-460 минг кишига етади.

“Меҳнат бозорида ишчи кучларига эҳтиёж бор, 2,5 миллион киши етишмаяпти. Бу бизнинг бизнесимиз ҳозир таклиф қилишга тайёр бўлган ўринлардир”, — деди Путин.

Мисол тариқасида у ҳозирда юз минглаб одамларни қабул қилишга тайёр бўлган қурилиш сектори ва саноатни келтирди.

Аввалроқ Россияда марказий осиёлик мигрантлар камайгани хабар берилганди. Унга кўра, муҳожирлар Европа ва араб давлатларини маъқул кўрмоқда.

Шунингдек, Россия аҳолиси ҳам камайишда давом этмоқда. 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, аҳоли сони 146 млн. 203,6 минг кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич бир йил аввал 146 млн. 447,4 минг киши эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+