“Тўпаланг” МЧЖ табиатга 1 млрд. сўмдан ортиқ зарар келтирди
Бу Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Касби туманида ўтказган рейд тадбирларида аниқланган.
“Тўпаланг” МЧЖ масъуллари "Денов-Новқат" каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахтни илдизлари билан қўпориб ташлаган.
Бу Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Касби туманида ўтказган рейд тадбирларида аниқланган. Натижада табиатга 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилган.
Бу билан “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари бузилган.
Қайд этилишича, дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.
Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ва айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.