Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди
Марказга шу вақтга қадар Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлик қилиб келаётганди.
![Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/caBYvM16721222095613_l.e97c36bd8e19.webp)
Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди.
Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Отабек Ҳасанов 1985 йилда туғилган. 2013- 2017-йилларда Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори, 2017- 2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси бошқаруви академияси „Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш“ факультети декани, 2019 - 2020-йилларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, марказга шу вақтга қадар Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлик қилиб келаётганди. У мазкур лавозимни 2019 йил сентябрда эгаллаганди.